АЛИМЕНТАР ДИСТРОФИЯ

АЛИМЕНТАР ДИСТРОФИЯ (лот. alimentarius — овқатга алоқадор) , шиш касаллиги — ёлчиб овқатланмаслик оқибатида рўй берадиган касаллик. Моддалар алмашинувининг жиддий бузилиши, озиб кетиш, дармонсизлик, тери ости ёғ қавати (клетчаткаси)нинг шишиши, асцит, ички аъзолар ва тўқималар функциясининг бузилиши билан кечади. Алиментар дистрофияга организмда оқсил етишмаслиги, шу билан бирга, бошқа ноқулай омиллар (совуқ, жисмоний ва руҳий танглик) сабаб бўлади. Давоси: қувватга қирғизадиган ва енгил ҳазм бўладиган овқатлар, витаминлар берилади. Бемор овқатни озоздан, суткада 6—7 бор, бўлиб-бўлиб истеъмол қилиши зарур. Оғирроқ ҳолларда ўринда ётиб даволаниш, шунингдек глюкоза ва қон қуйиш тавсия этилади.

Prev Article

АЛИЕВ