АЛИМЕНТАР ИСИТМА

АЛИМЕНТАР ИСИТМА — эмадиган болаларга тўғри келмайдиган овқат бериш натижасида гавда т-расининг кўтарилиши. Овқатда оқсил ортиқча бўлиб, сув кам бўлса, мас, қуруқ ёки қуюқ сут яхши суюлтирилмай берилса, соғлом бола ҳам иситмалаши мумкин. Эмадиган бола организмига ортиқча ош тузи кириши натижасида ҳам Алиментар иситма кузатилади. Етарли миқдорда сув ичирилиши б-н температура пасайиб, аслига келади. Алиментар иситма асосан организмнинг сувсизланишига боғлиқ. Бунда иситма чиқишига сувнинг мутлақ камлиги эмас, балки овқат билан кирган оқсил ва сув ўртасидаги нисбатнинг бузилиши сабаб бўлади.

Loading...