АЛИМОВ Шокир Алимович

АЛИМОВ Шокир Алимович (1912.28.9-1976.28.3, Тошкент) — фтизиатр, Ўзбекистон ФА акад. (1974). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1962), тиббиёт фанлари д-ри (1951), проф. (1953). СамМИни тугатган (1935). Ўзбекистон сил касалликлари илмий тадқиқот ин-тининг ординатори (1935-40), Тошкент ш. 2сил касалхонасининг бош врачи (1940 — 41), сил касаллари санаторийсининг бош врачи (1941 — 43), Ўзбекистон сил касалликлари илмий тадқиқот ин-тининг ассистенти, сўнгра катта илмий ходим (1943—46), 1951 й. дан шу ин-т директори, айни вақтда (1953 й. дан) Тошкент Врачлар малакасини ошириш ин-ти сил касалликлари кафедрасининг мудири. Алимов силнинг эпидемиологияси, оддини олиш ва давоси устида ишлаб, беморларни меҳнат билан даволашни илгари сурди. Унинг ташаббуси билан Ўзбекистонда меҳнат билан даволаш санаторийси, кўплаб сил диспансерлари очилди. Ўзбекистон сил касалликлари и. т. института, Тошкент кўчаларидан бири Алимов номи билан аталган.

Loading...