АЛИМУҲАМЕДОВ Эркин Хайдарович

АЛИМУҲАМЕДОВ Эркин Хайдарович (1939.18. (2, Тошкент) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). Меҳнат фаолиятини 1959 й. да В. П. Чкалов номидаги Тошкент авиация и. ч. бирлашмасининг парчинловчи слесари бўлиб ишлашдан бошлаган, 1959 — 62 й. ларда армия сафида хизмат қилди. 1963 й. дан ҳозиргача Тошкент авиация и. ч. бирлашмасида йи-гувчи — слесарь бўлиб ишлайди. Бирлашмада АН-8, АН-12, АН-22, ИЛ-76, ИЛ-144 ва б. самолётларни серияли и. ч. ни ўзлаштиришда фаол иштирок этган, самолёт қанотлари агрегатларини йиғиш бўйича етакчи мутахассис.