АЛИНГ-ГАНГРИ

АЛИНГ-ГАНГРИ, Наинсинга — Тибет тоғлигининг жан.-ғарбидаги тизма, Хитойда. Гандисишань тоғларидаги энг баланд тизма, уз. қарийб 600 км. Бал. 7315 м гача. Гранит, сланец, кварцитлардан тузилган. Табиати баланд тоғ чўлидан иборат. 4500 м дан юқорида айрим жойларда доимий қор ва музликлар бор.