АЛИҚАМБАР

АЛИҚАМБАР — 1) Туркистон халқлари ижодида (ўзбекларда — А. ёки Қамбар ота, туркман ва қирғизларда — Бобо Қамбар, тожикларда — Қамбар ёки Бобои Қамбар) чақмоқ ва момақалдироқ чақирувчи афсонавий шахс, бахши ва созандалар «пири», шунингдек мусиқа асбоблари (мас, дутор)нинг афсонавий ихтирочиси. Ўзбек ва тожик мусиқа фольклорида кўпгина ёмғир чақириш маросим қўшиқлари (мас, «қамбар бозий») А. номи билан боғлиқ. Хоразм афсоналарида Алиқамбар халифа Алинкиг отбоқари ва отбоқарлар «пири». Беруний ёзган қад. туркий халқлар мавсумий байрами — «гаҳанбар» талаффузнинг ўзгариши натижасида Алиқамбарга айланган деган баъзи мулоҳазалар ҳам мавжуд;

2) ўзбек халқ куйи. Вазмин лирик рақс, усул жиҳатидан уфар йўлларига яқин. Оҳанглари хоразм йирик ашула йўллари (Феруз, Суворалар), дострн ва мақомларида чолғу нақаротлари сифатида, шунингдек айрим ўзбек бастакор ва композиторлари асарларида ишлатилган.

Loading...