АЛИҚОПУ САРОЙИ

АЛИҚОПУ САРОЙИИсфаҳон (Эрон)даги меъморий ёдгорлик (15 — 17-а. лар). Бош тарзи баланд, кенг равоқли сарой ансамбли. Сарой асосан 15-а. да қурилган, Аббос I даврида эса кенгайтирилиб янада баландлаштирилган. Ансамблда сарой аҳли ва саркардалар учун қатор хоналар (қабулхона, девонхона, қозихона ва б.), атрофи боғ бўлиб, уз. 6 км ча девор билан ўралган. Баланд дарвоза (қрпу) орқали гумбазли миёнсаройга кирилади. Миёнсарой бағали тилла ҳалли бўртма нақшлар ва гуллаётган дарахт тасвири билан безатилган. Миёнсаройдан қабулхонага ўтилади. Кдбулхона деворларидаги токчаларга маҳаллий меъморлик анъаналари асосида косамонлар ишланиб, нақшлар билан безатилган. Устки қисмидаги катта болхона устунлари нафис безатилган. Баъзи хоналарнинг ички деворларида гулли нақшлар, болхоналарида деворий расмлар бор. Уларда муҳаббат изҳор этиб турган йигит ва қиз, боғ ичида дам олаётган аёл, Исфаҳон саройларидаги айш-ишрат, хурсандчилик акс эттирилган. Олимларнинг фикрича, бу расмларни яратган усталар орасида мусаввир Ризо Аббосий ҳам бўлган. Аҳоли А. с. ни муқаддас деб билган.

Loading...