АЛИТУС

АЛИТУС (1917 й. гача расмий номи Олита) — Литва Республикасидаги шаҳар, Нямунас дарёсининг ҳар иккала соҳилида. Вильнюсдан 108 км жан.ғарбдаги т. й. станцияси. Аҳолиси 74,9 минг киши (1990). Уй-рўзғор совуткичлари, металл конструкциялар, кимё, машинасозлик з-длари, тикувчилик ф-каси, механика техникуми бор. Ип газлама ва гўшт к-тлари қурилган. Ўлкашунослик музейи бор. Алитус 14-а. дан маълум.

Loading...