АЛИХАНОВ Абрам Исаакович

АЛИХАНОВ Абрам Исаакович (1904-1970) — физик олим, акад. (1943). Назарий ва экспериментал физика инти асосчиси ва директори (1945 й. дан). Илмий ишлари атом ядроси ва космик нурлар физикасига доир. Укаси А. И. Алиханьян билан уйғотилган ядролардан электрон-позитрон жуфтлиги чиқиш ҳодисасини кашф қилди ва бу жуфтликнинг пайдо бўлиш жараёни крнуниятларини ўрганиб чиқди. Алиханов радиоактив ядроларнинг бета-емирилишини тадқиқ қилиш учун бета-спектрометр, космик нурлар зарраси массаси ва энергиясини анализ қилиш учун массспектрометрларни ихтиро қилди. У ихтиро қилган гомоген атом реактори атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда татбиқ этилмоқда. Алиханов раҳбарлигида собиқ Иттифоқда биринчи марта огир сувли ядро реактори (1949), қуввати 7 Гэвгача бўлган қаттиқ фокусланувчи тезлаткич (1961) яратилган.

Prev Article

АЛИП-МАНАШ

Next Article

АЛКИЛЛАР