АЛИХЎЖАЕВ Ўлмас Сафоевич

АЛИХЎЖАЕВ Ўлмас Сафоевич (1941.30.6, Урганч) — Ўзбекистон халқ артисти (1983). Тошкент Давлат театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1964). 1962—96 й. лар «Ўзбекфильм»да актёр. 1996 й. дан «Ўзбеккино»компаниясида бўлим бошлиғи. 40 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Асосий роллари: Али ҚушчиУлуғбек юлдузи»), Музаффар («Наташахоним»), Отабек («Ўтган кунлар»), Ёдгор Ҳамидов («Шиддат»), Ғулом Аҳмедов, СафоевТинчлик кунлари», «Кул остидаги чўғ», Тожикфильм), Сулаймонов («Давлат чегараси», Белорусфильм) ва б. Ролларида кучли драматизм, психологик теранликка эришди.

Prev Article

АЛИП-МАНАШ

Next Article

АЛИШАР-ХЁЮК