АЛИЗАРИН БЎЁҚЛАР

АЛИЗАРИН БЎЁҚЛАРализарин ва б. полигидрооксиантрахинонлар ҳосилалари. Уларнинг кўпчилиги ализаринга нитрат кислота, сульфат кислота ва б. реактивлар таъсир эттириб олинади. Газламаларни қизил, бинафша ва пушти рангларга бўяшда фойдаланилади. Кўп валентли металларнинг рангли тузлари ҳолида сувда эримайдиган жуда мустаҳкам лок олишда ҳам ишлатилади.