АЛИЗАРИН

АЛИЗАРИН, 1,2-дигидрооксиантрахинон, СИН8О4 — зарғалдоқ-қизил кристалл. Мол. м. 240,20. Суюкланиш т-раси 290°, қайнаш т-раси 430°. Сувда ёмон, этил спиртда ўртача эрийди; бензол, сирка кислота, ишқорларда яхши эрийди. Ализарин рўян ўсимлиги (Rubia tinctorium) илдизида глюкозид ҳолда учрайди. Биринчи марта 1869 й. да немис кимёгарлари К. Гребе ва К. Т. Либерман томонидан синтез қилинган. Саноатда синтетик Ализарин ишлатилади. Ализарин кўп валентли металлар (мас, алюминий ва б.) билан рангли тузлар ҳосил қилади. Ализарин аналитик кимёда кўп металларнинг ионларини аниқлашда, баъзи бўёқларни синтез қилишда ярим маҳсулот сифатида ишлатилади; унинг алюминийли локи бадиий бўёқлар тайёрлашда ва полиграфияда қўлланилади.

Prev Article

АЛИЕВ