АЛКОГОЛ ПСИХОЗЛАРИ

АЛКОГОЛ ПСИХОЗЛАРИ, металкогол психозлар — алкоголизма» рўй берадиган экзоген-органик руҳий касалликлар мажмуи. Алкогол психозлари сурункали алкоголизмнинг ўрта ва сўнгги босқичларида этил спиртининг организмда парчаланиши вақтида ҳосил бўладиган заҳарли моддалар таъсирида моддалар алмашинувининг бузилишидан вужудга келган метаболитларнинг марказий нерв системасига заҳарли таъсир этиши натижасида келиб чиқади. Алкогол делирийси, «оқ алаҳлаш» (онг хиралашуви, кўриш, эшитиш ва б. галлюцинациялар, бетокатлик, турли соматик ва неврологик хасталиклар), алкогол галлюцинози (бошқалар тахдид солаётгандай туюладиган эшитиш галлюцинацияси ва ҳ. к.). Ўткир ва сурункали, шунингдек рашк васвасаси кўпроқ учрайди.

Loading...