АЛЛА-ПРИМА

АЛЛА-ПРИМА (итал. alia prima) — рангтасвир ишлаш усулларидан. Бунда рассом мўйқалам билан ишланаётган юзага ранг суртмаларини қуриб улгурмасидан ишлаб, имконият борича бир ранг суртмасида тез бажариши лозим. Рассомдан бир ҳаракат билан керак ранг туйимини олиш ва керак жойга керакли ҳажм ва шаклда бера олиш талаб этилади. А.-п. усулининг ўзига хос хусусияти — у асар рангларини тоза, тиниқ бўлишини, бўёқ қатламининг чидамлилигини таъминлайди. Бу усулда кўп вақт талаб қиладиган, катта мав-зу, салмоқли, мужассамоти мураккаб асар яратилмайди.

Prev Article

АЛКИНЛАР

Next Article

АЛЛЕ