АЛЛЕЛЛАР

АЛЛЕЛЛАР (юн. allelon — бирбирини ўзаро) , аллеломорфлар, аллель генлар — бир геннинг гомологик хромосомаларнинг ўзаро бир хил жой (локус) ларидаги бўлиши мумкин бўлган ҳар хил ҳолатлари. Аллеллар маълум бир белгининг ривожланишини назорат қилиб, унинг альтернатив (бир-бирини инкор этувчи) ифодаланишига сабаб бўлади. «Аллеллар» атамасини даниялик олим В. Иогансен таклиф этган (1909). Аксарият генлар фақат икки: доминант ва рецессив Аллелларга эга. Диплоид организмларнинг соматик ҳужайраларида ҳар иккала, гаметаларда эса фақат битта аллель бўлади. Барча ҳолатларда ҳам маълум геннинг доминант аллели таъсири шу геннинг рецессив аллелиникидан устун келади.

Аллелларнинг доминантлик хусусияти уларнинг ўзаро аллеллик таъсирига, генотипик муҳит ва ташқи шароитларга боглиқ. Доминант ва рецессив Аллеллар гомозиго-гпалик (SS ёки ss) ёки гетерозиготалик (Ss) ҳолатларида иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари геннинг кўп аллеллилик сериялари ҳам учрайди. Бундай ҳолда ҳам доминант аллель бош ҳарф б-н, аллелларнинг барча рецессив сериялари эса турли нишонлар қўйилган кичик ҳарфлар билан белгиланади.

Prev Article

АЛЛА-ПРИМА

Next Article

АЛЛОХТОН