АЛЛИЛ СПИРТ, СН2=СН-СН2ОН

АЛЛИЛ СПИРТ, СН2=СН-СН2ОН оддий тўйинмаган спирт, мол. м. 58,08. Қўланса ҳидли, рангсиз суюқлик, суюқланиш т-раси — 129°, қайнаш т-раси 96,9°. Сувда, этил спирт ва этил эфирда яхши эрийди. Сув билан азеотроп аралашма (28% Н2О; қайнаш т-раси 89°) ҳосил қилади. Саноатда Аллил спирт, сн2=сн-сн2он аллил хлоридни 100° да, 1,0 МПа босимда ишқор иштирокида гидролизлаб олинади. Спиртларга ва қўш боғли бирикмаларга хос барча реакцияларга киришади. Аллил спирт, сн2=сн-сн2он глицерин, акролеин, оддий ва мураккаб аллил эфирлар, синтетик смолалар ва фармацевтик препаратлар олишда ишлатилади.

Loading...