АЛЛИЛ ЦИАНИД

АЛЛИЛ ЦИАНИД (3-бутеннитрил) , CH2=CHCH2CN — рангсиз суюқлик; мол. м. 67,09; суюқланиш т-раси — 86,8°, қайнаш т-раси 118,5°; зичлиги 837,7 кг/ м1. Сувда эрувчанлиги 3,8% (20°да). Органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув билан азеотроп аралашмалар ҳосил қилади. Аллил цианид алифатик тўиинмаган нитрилларнинг хоссаларига эга. Ишқорий му-ҳитда изомерланиб кротононитрил (СН3СНқСН>))нинг цис-ва трансизомерлари аралашмасини ҳосил қилади. Шунинг учун Аллил цианиднинг ишқорий муҳитдаги гидролизида кротон кислота СН3СН=СНСООН, кислотали мухитдаги гидролизида эса винилсирка кислота СН2=CHСН2СООН ҳосил бўлади. Аллил цианид аллил бромид (аллил хлорид)га бевосита CuCN ёки аллил хлоридга рН 3—6 бўлган сувли муҳитда CuCl катализаторлигида HCN (NaCN) таъсир эттириб олинади.

Next Article

АЛ-МАГЕСТ