АЛЛОТРОПИЯ

АЛЛОТРОПИЯ (юн. allos — бошқа ва tropos — бурилиш, йўналиш) — кимёвий элементнинг тузилиши ва хоссалари турлича бўлган икки ёки ундан ортиқ оддий модда ҳолида мавжуд бўла олиши. Бу аллотропик модификация деб аталади. Мас, углерод табиатда олмос, графит ёки кўмир ҳолида учрайди. Умуман ҳозир маълум бўлган кимёвий элементлар сони юздан ортиқ, буларнинг аллотропик шакл ўзгаришлари бўлган оддий моддалар сони эса 400 га етади. Аллотропия ҳодисасига модда молекуласидаги атомлар сони (мас, О2 — кислород, О3 — озон) ёки модданинг кристалл панжа-раси турлича бўлиши сабаб бўлади (мас, оқ ва кулранг қалай).

Loading...