АЛЛОХТОН (юн. allos — бошқа ва chthon — ер) — тоғ жинслари мажмуасининг пайдо бўлган жойларидан маълум геологик жараёнлар сабабли янги ўринга — автохтон жинслар устига қиялик ва кўпинча тўлқинсимон юза бўйлаб силжиши (кўчиши) ва қайтадан ётқизилиши. Сирт бўйлаб силжиш бир неча км дан 100 км гача бўлиши мумкин. Аллохтон тектоник қопламалар ҳосил қилади. Аллохтон ҳодисаси кўпроқ кўмир конларида кузатилади (қ. Автохтон).