АЛМАШТИРИШ

АЛМАШТИРИШ (математикада) — хоссалари ҳар хил бўладиган икки тўплам элементларини бир-бирига мос қўйиш. Mac, X тўпламнинг ҳар бир х элементига Y тўпламнинг тўла аниқланган у элемента мос қўйилади. Кўпинча Алмаштириш деб айни бир тўпламнинг х ва y=f(x) элементлари орасидаги ўзаро бир қийматли мослик тушунилади. Геом. да кўпинча нуқтавий Алмаштириш текширилади. Бунда бирор кўп хиллилик (чизиқ, сирт, фазо)нинг ҳар бир нуқтасига унинг бошқа нуқтаси мос қўйилади, бошқача айтганда, нуқтавий Алмаштириш нуқтавий тўпламни ўз-ўзига акс эттиришдан иборат. Геом. да текислик нуқтасини тўғри чизиқ нуқ-таларига ва, аксинча, тўғри чизиқ нуқталарини текисликка ўтказувчи Алмаштиришлар ҳам текширилади. Mac, 2-тартибли эгри чизиққа нисбатан қутбий Алмаштириш шундай Алмаштириш дир.

Loading...