АЛЬНИ ҚОТИШМАЛАР

АЛЬНИ ҚОТИШМАЛАР — темир-алюминий—никель тизимидаги қотишмалар. Магнит хоссалари ғоят юқори. Альни қотишмалар таркибида 9—15,5% алюминий (Al), 18—24,5% никель (Ni), қолгани темир (Fe) бўлади. Альни қотишмалар магнит жиҳатдан қаттиқ қотишмалар жумласига киради. Юқори қувватли ихчам магнитлар тайёрланади.

Prev Article

АЛЬДЕГИДЛАР

Next Article

АЛЬФА