АЛОЭ

АЛОЭ, алой (Aloe) — лоладошлар оиласига мансуб доим яшил, куп йиллик ўтлар (баъзан дарахтлар) туркуми. Тропик ва субтропик минтақаларда ўсади. Қарийб 180 тури маълум. Алоэ турлари гултувакда ҳам ўстирилади; уларнинг барги семиз, серсув, қалин ва тиканли. Алоэ баргидан олиниб қуритиладиган ширасабур сурги сифатида, консервация килинган шарбати эса турли яраларни, куйган терини, гастрит ва колитчк даволашда ишлатилади. Алоэнинг баргидан олиниб консервация килинган биостимуляторларга бой экстракта организм мустаҳкамлигини оширувчи восита сифатида тери остига юборилади.