АЛОҚА КАНАЛИ

АЛОҚА КАНАЛИ — узатувчи мосламадан қабул қилувчи мосламага турли маълумотлар узатишни таъминловчи техник қурилмалар тўплами. Узатувчи мослама ахборотни сигналга айлантириб, Алоқа каналининг кириш қисмига узатади, қабул қилинган сигнал бўйича Алоқа канали чиқишида қабул қилувчи мослама узатилган ахборотни қайта эшиттиради. Узатувчи мослама, Алоқа канали ва қабул қилувчи мослама алоқа тизимини ҳосил қилади. Алоқа тизими вазифасига кўра, телеграф, товуш эшиттириш, телевизион, фототелеграф (факсимиль), телеграф, телеметрик ва б. га; сигналлар тарзига кўра, узлуксиз ва дискретли хилларга бўлинади. Узатиш тракти сифатида турли линиялар (симли, радио, радиотўлқинли ва б.)дан фойдаланилади. Бир Алоқа каналида бир неча алоқа линияси бўлиши мумкин.

Next Article

АЛТМИШ