АЛОҚА ТРАКТИ

АЛОҚА ТРАКТИ — икки пункт орасида алоқа ўрнатишда ишлатиладиган алоқа воситалари (алоқа линияси, стялар, аппаратлар ва б.). Ахборотларнинг махсус узатиш каналларини тузиш учун мўлжалланган частоталар полосаси, ахборотларни узатиш тезлиги ва б. билан ифодаланади. Частоталар полосаси бўйича бирламчи (60—180 кГц ли), иккиламчи (312—552 кГц ли) гуруҳ каналлари ва б. трактига; ахборотларни узатиш тезлиги бўйича паст 50—300 бит/с) ўртача (600— 10.000 бит/с) ва юқори (48000 бит/с ва ундан юқори) тезликда узатадиган Алоқа трактига бўлинади.

Next Article

АЛФЕР