АЛОҚА УЗЕЛИ

АЛОҚА УЗЕЛИ — 1) телеграф, телефон, почта орқали юбориладиган хабарлар оқимини бирлаштириш ва тақсимлаш учун хизмат қиладиган алоқа тармоғининг таркибий қисми. Тармоқ Алоқа узели электр алоқа тармоқларининг тузилишига мувофиқ 3 хилга: телеграфлар ва шаҳарлараро телефон ст-ялари амалга оширадиган асосий Алоқа узели га; катта сиғимли телеграф ст-ялари ва шаҳарлараро АТС амалга оширадиган ви-лоят Алоқа узели га; кичик сиғимли телеграф ст-ялари ва туман АТСлари амалга оширадиган туман Алоқа узелига бўлинади. Радиоэшиттириш узели тармоқ Алоқа узелининг бир тури ҳисобланади;

2) аҳолига, и. ч. корхоналарига, ташкилотларга турли алоқа хизмати кўрсатиладиган алоқа корхонаси.

Loading...