АЛЬП ТОҒЛАРИ

АЛЬП ТОҒЛАРИ — Ғарбий Европада, Италия, Швейцария, Франция, Германия, Австрия, Словения ва Лихтенштейн ҳудудида жойлашган тоғлар тизими. Ер пўстининг учламчи давр мобайнида рўй берган қудратли Альп бурмаланиши натижасида вужудга келган. Альп тоғлари бирбирларидан паст довонлар орқали ажралиб турган тоғларнинг мураккаб тизимидан иборат. Уз. карийб 1200 км, кенглиги 50—260 км. Энг йирик довонлари — Симплон (2005 м), Сен-Готард (2108 м), Бреннер (1371 м) ва б. Тоғлар йўналишига кўндаланг жойлашган чуқур сойлик (Боден кўлидан Комо кўлигача) Ат. ни ғарбий ва шарқий қисмларига ажратиб туради. Альп тоғларининг энг баланд қисмларида музликлар ҳамда музлик ҳосил қилган рельеф шакллари кўп. Шаркий Альп тоғлари (4049 м, Бернин тоғи) Ғарбий Альп тоғлари (4807 м, Монблан тоғи)дан пастроқ. Улар ҳам айрим тазмаларга бўлиниб кеттан. Альп тоғлари этакларида оҳактош, доломитлар кенг тарқалган, карст ривожланган. Тоғ этакларида иқлим мўътадил, тоғ тепаларида доимий қор ва музликлар бор, иқлими ҳам совуқ. Музликларнинг умумий майд. 4140 км2. Музликлар ва абадий қорларнинг қуйи чегараси 2500 — 3200 м баландликда. Энг кўп ёғин шим. ва жан. ён бағирларига тушади (2000 — 3000 мм). Альп тоғларидан оқиб тушадиган дарёлар (Рейн, Рона, Драва, Адиже ва б.) серсув, серостона, гидроэнергия захираларига бой. Манзарали кўл кўп: Женева, Цюрих, Боден, ЛагоМажоре ва б. Табиий ўсимлик турлари баландлик минтақаларини ҳосил қилган. Тоғ этагидан 800 м баландликкача маданий ландшафтлар, 1200 м баландликларда кенг баргли ўрмонлар, 1300—1700 м баландликларда игна баргли ўрмонлар ўсади. 2600 м дан 3200 м гача ораликлар субальп бутазорлари, ўтлоқлар билан банд. Тоғ тизмаларида туннеллар қазилиб, т. й. ва автомобиль йўллари ўтказилган. Альпинизм ва туризм ривожланган.

Prev Article

АЛЬДЕГИДЛАР

Next Article

АЛЬФА