АЛП

АЛП — 1) қад. туркий халқларда икки қўшин ўртасидаги жанг бошланишидан аввал яккама-якка олишувда иштирок этувчи баҳодир жангчи, мубориз. Алплар қўшиннинг зарбдор кучи ҳисобланган ва уларнинг сони унча кўп бўлмаган. Алп ларнинг қаҳрамонлиги, жасурлиги аксар ҳолларда жанг натижасини ҳал қилган;

2) ўзбек халқ достонларида ғайри табиий куч-қудрати, мардлиги, жасорати ва ақл-фаросати билан ажралиб турадиган қақрамон сифати. Барваста, соғлом, бақувват жуссали кишилар ҳам Алпга қиёс қилинади.

Loading...