АЛПТЕГИН

АЛПТЕГИН (тахм. 885-963) — сомонийлар лашкарбошиси. Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида висоқ боши, хайл боши, ҳожиб даражасига кўтарилди; Нуҳ ибн Наср Сомонийнинг ўғли Абдулмалик даврида Хуросонга сипоҳсолор этиб тайинланди. Мансур ибн Нуҳ Сомоний (961—976) тахтга ўтқазилгандан кўп ўтмай, Бухородаги баъзи амирларнинг иғвоси билан Мансур ибн Нуҳ Сомоний ва Алптегин ўртасида низо келиб чиқди; амир Мансур унга қарши катта қўшин юборди. Оқибатда А. Ху-росонни тарк этиб, Балх тарафга йўл олди; таъқиб қилиб келган Бухоро қўшинини Хулм дарасида тор-мор келтирди. Шундан кейин Бомиён, Кобул, Ғазнани эгаллади (962) ва ўша ердан Ҳиндистонга тез-тез ҳужум қилиб турди. Лекин ана шундай юришлардан бирида йўлда вафот этди.

Next Article

АЛ-ФОРОБИЙ