АЛЬТЕРНАТИВА

АЛЬТЕРНАТИВА (франц. alternative; лот. alter — иккитадан бири) — 1) мумкин бўлган икки ёки бир неча қарор, тутилган йўл, керакли вариантлар ва б. дан бирини танлаш зарурати.

2) Мантиқда — икки ёки ундан ор-тиқ, мазмунан бирбирини инкор этувчи имкониятлардан бирини заруран танлаш (альтернатив ҳукм). Фикрнинг аниқ ва изчил бўлиши учун Альтернатива унга номувофиқ мулоҳазаларни истисно қилишда ҳам фойдаланилади. Математик мантикда Альтернатива деб икки аргумент (асос)ни «ёки» боғловчиси («v» ёки «t») opqали баён қилиш тушунилади.

Loading...