АЛТМИШ

АЛТМИШ (туркийча) — ўрта асрларда туркий халқларда душман қисмлари жойлашган манзилларни аниқлаш билан шуғулланувчи айғоқчи гуруҳ (разведка). Муҳаммад Яъқуб Чингийнинг «Келурнома», Шайх Сулаймон Бухорийнинг «Луғати чиғатой ва турки усмоний» (19а.) асарларида қайд этилган.

Loading...