АЛЬТРУИЗМ

АЛЬТРУИЗМ (франц. altruisme, лот. alter — бошқадан) — ахлоқий тушунча, унинг негизида бошқа кишиларга холис хизмат қилиш, уларнинг бахт-саодати учун ўз шахсий манфаатларини қурбон қилиш ётади. Альтруизм терминини фалсафага эгоизм тушунчасининг зидди маъносида О. Конт киритган.

Prev Article

АЛЬСИФЕР