АЛУНИТ

АЛУНИТ (франц. alun — аччиқтош) — сульфатлар синфига мансуб минерал. Формуласи — KA13[SOJ2[OH]6. Қаттиқлиги 3,5—4,5. С. oғ. 2,6—2,8. А. асосан майда заррали зич ва бўш (зичлашмаган) ҳолда учрайди. Ранги оқ, кулранг ва қизғиш. Кристалл доналари шишага ўхшаш ялтироқ. Зич ва туп-роқсимон агрегатлари хира бўлади. Алунит вулкан жинсларга магмадан чиққан иссиқ сульфат оксидли эритмалар таъсир этишидан ҳосил бўлади. РФ (Узоқ Шарқ), Озарбайжон, Украинанинг ғарбида, АҚШ, ХХР, Австралия, Эрон, Мексика ва б. жойларда конлари бор.

Prev Article

АЛПТЕГИН

Next Article

АЛЬБЕРТА