АЛУПКА

АЛУПКА — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1938 й. дан). Қрим я. о. нинг жан. соҳилида. Ялтадан 17 км. Аҳолиси 10,9 минг киши (1991). Иқлимий курорт. Бир йилда 210—245 кун ҳаво очиқ бўлади. Май ўрталаридан сент. охиригача денгизда чўмилиш мумкин. Езда сув т-раси 16°—26°. Санаторий ва дам олиш уйлари, манзарали боғлар, Қрим давлат тасвирий санъат музейи бор. А. 10-а. дан маълум. Сарой-музей (19-а.) мавжуд.

Prev Article

АЛПТЕГИН

Next Article

АЛЬБУМИНЛАР