АЛУШТА

АЛУШТА — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар (1902 й. дан). Қрим я. о. нинг жан. соҳилида. Аҳолиси 37,6 минг киши (1991). Иқлимий курорт. Симферополдан 45 км ва Ялтадан 32 км. Қримнинг жан. соҳилидаги бошқа курортларга нисбатан иқлими анча салқин. Тарих-ўлкашунослик, табиат музейлари бор. Шаҳар 6-а. да вужудга келган. 14-а. дан генуяликлар, 1475 й. дан турклар кул остида. 1783 й. да Алуштани Россия босиб олган эди.

Prev Article

АЛПТЕГИН

Next Article

АЛЬБОМ