АЛЬВЕОЛАЛАР

АЛЬВЕОЛАЛАР (лот. alveolus — ўйиқ, пуфакча, халтача) — 1) оддий ва мураккаб безларнинг шира (секрет) ажратувчи пуфакчалари — альвеоляр безларнинг охирги қисмлари. Безлардаги Альвеолаларда ширалар йиғилганда бакалга ўхшаса, ширалари чиққандан сўнг найсимон шаклда бўлади. Ўпка бронхларининг охирги қисми ҳам Альвеолалар деб аталади. Улар нафас олганда кенгайиб, нафас чиқарганда торайиб ҳаво алмашинувини таъминлайди. Бронх А. и пуфакчага ўхшаб, деворлари эпителий ҳужайраларидан иборат. Альвеолаларни ташқи томондан ўраб олган қилсимон қон томирлар нафас олганда кислородни сўради. Нафас чиқарганда ишланган газ аксинча Альвеолаларга ўтади;

2) жағ суякларининг тишлар жойлашадиган ўйиқчаси.

Loading...