АЛЯСКА ТИЗМАСИ

АЛЯСКА ТИЗМАСИАляска жандаги тоғ тизмаси. Уз. 1000 км, энг баланд чўққиси Мак-Кинли (6193 м). Ўқ қисми гранитлардан, чеккалари чўкинди жинслардан ташкил топган. Ён бағирлари тик, қояли, кучли парчаланган. Аляска тизмаси Тинч океандан келадиган нам шамолларни тутиб қолади. Жан. ён бағирлари намгарчил, 800 м баландликкача қора қарағай ўрмонлари, ундан юқориси қор ва музлар билан қопланган. Шим. ён бағирлари қурғоқчил, 1000 — 1100 м гача ўрмон, ундан баландда тоғ тундралари бор.

Prev Article

АЛЯСКА

Next Article

АМАЗОНКА