АЛЯСКА

АЛЯСКА — Шим. Американинг шим.-ғарбидаги ярим орол, Беринг денгизининг Бристоль қўлтиғи билан Тинч океан оралиғида. Уз. 700 км, эни 10 — 170 км. Ярим оролни Алеут тизмаси эгаллаган бўлиб, ҳаракатдаги ва сўнган вулканлар бор. Бал. 2507 м гача. Музликлар мавжуд. Тоғ тундраси ландшафти устун. Шим.ғарбий соҳили паст-текисликдан иборат, кўл кўп. Аляска ярим оролининг шим.-ғарбий қисмида Аляска штати жойлашган.