АЛЁХИН Александр Александрович

АЛЁХИН Александр Александрович (1892.20.10, Москва – 1946.24.3, Лисабон яқини, Парижда дафн қилинган) — рус шахматчиси, ҳуқуқшунослик д-ри. 4 марта жаҳон (1927—35; 1937-46), РСФСР (1920) чемпиони. 1921 й. дан Францияда яшаган. У «Алёхин ҳимояси» дебютини ишлаб чиққан. Алёхин тахтага қарамай ўйнаш бўйича жаҳонда тенгсиз шахматчи. Алёхин ижод қилган партиялар, назарийтанқидий асарлар ҳамон шахматчилар томонидан ўрганилади.

Prev Article

АЛЕМАННЛАР

Next Article

АЛИ ЖЎБ НОЙИ