АЛЮМИНИЙ

АЛЮМИНИЙ (Aluminium), A1 Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 13, ат. м. 26,9815; А. лот. alumen (аччиқгош) сўзидан келиб чиққан. Табиатда битта барқарор изотоп ҳолида (АҒ 100%) учрайди, бир неча сунъий радиоактив изотоплари бор, улар орасида энг аҳамиятлиси А12’ (ярим емирилиш даври 7,4-105 й.). А. ер пўстининг оғирлик жиҳатдан 8,8%ини ташкил этади, яъни у кислород ва кремнийдан кейин учинчи, металлар ичида эса биринчи ўринда туради. Металл ҳолидаги Алюминийни биринчи марта 1825 й. X. К. Эрстед топган. Алюминий табиатда соф ҳолда учрамайди, унинг энг кўп учрайдиган бирикмалари: алюмосиликатлар (мас, тупроқнинг асосий қисми бўлган алюмосиликат, каолин, андалузит, алунит минерали), корунд (алюминий оксид) ва боксит. Ўзбекистонда шулардан каолин (Тошкент вилояти) ва боксит (Навоий ва Фарғона вилоятлари) топилган. Алюминий гилтупроқ (А12О,)ни криолит (Na3AlF6) билан суюқлантириб, электролиз қилиш йўли билан олинади. Гилтупроқ эса асосан бокситдан олинади. Ўзбекистонда Ангрен каолинидан ҳам гилтупроқ олиш мумкинлиги аниқланган. Алюминий кумушдай оқ металл, аллот-ропик шакл ўзгаришлари (қ. Аллотропия) йўқ. Суюқланиш т-раси — 660’, қайнаш т-раси 2500° атрофида, С. oғ. 2,6989. А. пластик, осон прессланувчан, болғаланувчан, қолипланадиган,чўзиладиган металл. Алюминий барча барқарор би-рикмаларида 3 валентли, юқори т-рада баъзан 1, камданкам ҳолларда 2 ва-лентли бўлиши мумкин. Алюминий сирка, вино, лимон кислоталари ва б. органик моддалар таъсирига турғун. Алюминий кислород билан тез б при кади, шу сабабли унинг усти ҳамиша оксид пардаси б-н қопланган бўлади; оксид пардаси зич бўлганидан у А. ни занглашдан ва турли моддалар таъсиридан сақлайди. Алюминий кукуни шиддат билан ёнади, юқори т-рада галогенлар билан бирикиб, Алюминий фторид (A1F3), A. хлорид (А1С13), А. бромид (А1Вг3), А. йодид (A1J3), А. астатид (AlAt3), олтингугурт билан Алюминий сульфид (A12S3), азот б-н А. нитрид (A1N3), углерод билан Алюминий карбид (А14С3) ҳосил қилади. Шунингдек, алоҳида усулда Алюминий билан водород бирикмаси — А. гидрид (А1Н3) олиш мумкин. Жуда суюлтирилган ҳамда концентрланган нитрат кислота А. га таъсир этмайди (сиртида дарҳол ҳосил бўлган оксид пардаси уни сақлайди), суюлтирилган ва концентрланган сульфат кислотада Алюминий қисман эрийди. Водород хлорид Алюминийга кучлироқ таъсир этади, ортофосфат кислота таъсир этмайди. Алюминийнинг кўпгина тузлари сувда яхши эрийди ва гидролизланиб, кислотали реакция рўй беради. У ишқорларда ҳам яхши эрийди, бунда алюминатлар ҳосил бўлади. Алюминий таркибининг софлигига қараб ўта соф, жуда соф ва техник соф хилларга бўлинади. Ўта соф Алюминий (А. 999 маркали) 0,001% гача қўшимчага, жуда соф Алюминий (А. 995. А. 99, А. 97, А. 95 маркалар) 0,005 дан 0,05% гача, техник соф Алюминий (А85, А8, А7, А5, АО, А ва АЕ маркалар) эса 0,015% дан 1,000% гача қўшимчага эга бўлади. Алюминий енгил ва пухта қотишмалар олишда жуда катта аҳамиятга эга. У мис, рух, никель, магний, темир, титан қотишмаларига ҳам легирловчи элемент сифатида қўшилади. Алюминий баъзи металларни уларнинг оксидларидан қайтаришда (алюминотермия) ишлатилади. Бу металлардан самолётсозлик, радио ва электротехника, рангли металлургия ҳамда бошқа саноат тармоқларида фойдаланилади. Алюминий зичлигининг камлиги, юқори даражадаги электр ўтказувчанлиги, айрим кимёвий моддаларга нисбатан чидамлилиги ва таннархининг арзонлиги сабабли техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Ундан уй-рўзғор асбоблари, кимёвий асбоб-ускуналар ва б. кўпдан-кўп буюмлар тайёрланади.

Темир Отақўзиев.

Loading...