АЛЮМИНИЙЛИ АЧЧИҚТОШЛАР

АЛЮМИНИЙЛИ АЧЧИҚТОШЛАРалюминий сульфатнинг ишқорий металл сульфатлари билан ҳосил қилган қўш тузлари. Алюминийли аччиқтошларнинг формуласи (MeAlSO4)212H2O (бу ерда МеК, Na, Li, Cs ва ҳ. к.). Улар куб сингонияда кристалланади, рангсиз, сувда яхши эрийди. Алюминийли аччиқтошлар тери ошлашда, газламаларни бўяшда хуруш сифатида ишлатилади, тиббиётда ҳам қўлланилади.