АЛЮМИНИЙЛИ БРОНЗА

АЛЮМИНИЙЛИ БРОНЗА — таркибида 5—12% алюминий, бир оз темир, марганец ва никель бўлган бронза. Механик ва технологик хоссалари одатдаги бронзаникига қараганда юқори бўлади.