АЛЮМИНОТЕРМИЯ

АЛЮМИНОТЕРМИЯ, алюмотермия (алюминий ва юн. therme — иссиқлик) — металлар оксидларини алюминий билан кайтариб металл ва қотишмалар олиш усули; бирор металл оксиди билан металл ҳолидаги алюминийнинг кукун аралашмаси юқори т-рада қиздирилса, 3000° гача иссиқпик ажралиб чиқади, ажралиб чиққан ортиқча иссиқлик ҳисобига темир ўз оксидидан осон қайтарилади. Бу усулни рус кимёгари Н. Н. Бекетов (1827—1911) 1859 й. кашф этган. Марганец, хром, ванадий, вольфрам ва турли қотишмалар Алюминотермия усули б-н олинади. Алюминотермиядан пўлат ва чўянни пайвандлашда (термит пайвандда, расмга қ.), ёндирувчи снарядларда фойдаланилади (яна қ. Металлотермия, Металларни қайтариш).

Loading...