АЛЮМОСИЛИКАТЛАР

АЛЮМОСИЛИКАТЛАР — таркибида алюминий ва кремнийнинг комплекс анионлари бўлган силикатларнинг умумий номи. Комплекс анионларга [AlSiOJ, [AISi2O,J-, [AlSi4O10J-[Al2Si3O10]~2 ва б. киради. Алюмосиликатлар табиатда кенг таркалган, ер пўстининг 50% ини ташкил этади. Уларга дала шпатлари, мас, ортоклаз K[AlSi3OJ, альбит Na[AlSi3Og], анортит Ca[Al2SiOJ, ва гилли минераллар; слюдалар (мас, мусковит, биотит ва б.) киради. Таркибида кристализацион сув ва — ОН гуруҳи бўлмаган табиий Алюмосиликатлар қийин суюқланувчан, термик барқарор моддалардир. Барча Алюмосиликатлар сувда эримайди, фтор кислота, ишқор ва ишқорий металлар карбонатлари эритмаларида парчаланади. Баъзи Алюмосиликатлар табиий шароитда карбонат ангидрид ва сув таъсирида аста-секин таъсирланиши натижасида кварц ва б. минераллар ҳосил бўлади. Синтетик Алюмосиликатлар алюминий ва кремний оксидларига металл оксидларини гидротермал усулда таъсир эттириб олинади. Улар керамик маҳсулотларнинг асосий кристалл фазаларини ташкил қилади. Табиий Алюмосиликатлар шиша, сопол, цемент ва б. и. ч. да; слюдалар — электр ва иссиқликни ўтказмайдиган материаллар олишда; нефелин соф алюминий олишда, айрим Алюмосиликатлар, мас, цеолитлар хроматографияда адсорбент, газларни тозалаш, қуритиш ва ажратишда, сувнинг қаттиқлигини камайтиришда, катализатор ва таркибида катализатор бўлган хом ашё сифатида ишлатилади.

Рустам Маьрупов.

Loading...