АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИ

АМАЛДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МОНИТОРИНГИ ИНСТИТУТИЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги амалдаги қонун ҳуж-жатларини кузатиш, ўрганиш, баҳолаш ва истиқболни белгилаш ин-ти. 1996 й. 3 дек. да Тошкентда ташкил этилган. У жаҳонда биринчи парламент интидир. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти қонун ҳужжатларини таҳлил этиб, демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мезонларга муво-фиқлаштиради, қонунчилик иши механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар беради, қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказади. Таркиби 5 бўлим (шу жумладан, таҳририят-ноширлик бўлими) ва котибиятдан иборат. Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ЎзР Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди, халқаро ташкилотлар, хорижий и. т., маслаҳат ва ўқув марказлари, олимлар ва мутахассислар б-н илмий ва амалий алоқалар ўрнатган.