АМАЛИЙ АСТРОНОМИЯ

АМАЛИЙ АСТРОНОМИЯ — астрометрияннт астрономик кузатишлар воситасида вақт, географик координаталар ва турли йўналишдаги азимутларни аниқловчи, уларнинг ўзгаришини ўрганувчи бўлими. Амалий астрономия геодезия ва харитография эҳтиёжлари учун географик координаталарни аниқлаш (астрономик геодезия), навигация (денгиз астрономияси), самолётнинг ҳаводаги координаталари ва ҳаракат йўналишини аниқлаш (авиация астрономияси) билан шуғулланади. Космик кемаларнинг сайёралараро фазодаги вазиятларини аниқлаш (қ. Космик навигация), шунингдек Ой сиртидан туриб селенографик координаталарни аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди. 70-й. ларда Амалий астрономиядан вақт хизмати ва кенглик хизмати ажралиб чиқди. Ернинг сунъий йўлдошларини кузатиш орқали географик координаталарни аниқлаш усуллари муваффақиятли ишлаб чиқилди (қ. Космик геодезия). А. а. да қўлланиладиган усуллар сферик астрономиянинг назарий кўрсатмаларига асосланган. Амалий астрономияда универсал асбоб, Кучма пассаж асбоби, зенит телескоп, вертикал доира, призмали астролябия, денгиз ва авиация секстанта, Ернинг сунъий йўлдошларини кузатиш учун фотографик камера ва б. асбоблар ишлатилади. Вақтни ўлчаш учун кварц ёки маятникли соатлар, денгиз хронометрлари, вақт сигналларини қабул қилувчи аппаратлардан ҳам фойдаланилади. Аа. асбобларнингтузилишини асбоб хатоликларини текшириш назариясини ўз ичига олади.

Prev Article

АМАЗОНИТ