АМАРАВАТИ

АМАРАВАТИ — Ҳиндистоннинг Маҳараштра штати (Кришна дарёсининг жан. қирғоғи)даги йирик меъморий ёдгорликларидан бири (мил. ав. 2-а.). Бу бинода тошдан йўнилган қад. сағана ҳам сақланган. Бино Будда ҳақидаги афсоналардан олинган расмлар билан безатилган. Ёдгорлик атрофидаги деворлар сингари сағана ўрнашган супа деворлари ҳам ўйма нақшлар билан қопланган. Амараватининг ҳайкал намуналари Мадрас ва Британия музейларида сақланмоқда.