АМАЗОНКА

АМАЗОНКА — Жан. Америкадаги дарё, серсувлиги ва ҳавзаси майдонининг катталиги жиҳатидан дунёда биринчи ўринда, узунлиги жиҳатидан (6,4 минг км, Укаяли ирмоғи билан тахминан 7 минг км) Нил дарёсидан кейин иккинчи ўринда туради. Амазонка 7180 минг км2 майдондан сув йиғади. Асосий ирмоғи — Мараньон. Шарқий Кордильера тоғ тизмасини кесиб ўтгандан кейин Амазонка паеттекислигига чиқади ва Укаяли дарёси билан қўшилиб Амазонкани ҳосил қилади. Амазонкага тахм. 500 ирмоқ қуйилади, кўпчилиги йирик дарё ҳисобланади. Ўнг томондан Укаяли, Журуа, Мадейра, Тапажос, Шингу, чапдан — Иса, Япура, Риу-Негру дарёлари қўшилиб кенгая боради, ўрта оқимида 5 км, денгизга қуйилиш олдида 80—150 км гача кенгаяди. Амазонканинг чуқурлиги ўрта оқимида тахм. 70 м, қуйилиш жойида 15—45 м. Даре доим серсув, май — июнда тошади. Амазонка йил давомида ўз ҳавзасидан 1 млрд. т лойка оқизиб келади. Ўртача сув сарфи 220 минг м3/сек. Алинг ирмоқларида йирик виктория-регия ўсимлиги ўсади, сув ҳайвонларидан ламантинлар, дельфинлар, сув чўчқалари яшайди. 2000 балиқ тури бор. А. кемалар қатнай оладиган қисмининг уз. 4300 км. Манаус ш. гача (океандан 1690 км) йирик океан кемалари қатнайди. Асосий портлари: Икитос, Манаус, Обидус, Сантарел, Белен.

Prev Article

АМАЗОНИТ

Next Article

АМАРАВАТИ