АМАЗОНКАЛАР

АМАЗОНКАЛАР — 1) кад. юнон афсоналаридаги жангчи аёллар. Ривоятларга кўра, А. Кичик Осиёда ва Азов денгизи қирғокларида яшаган ва наслини сақлаш мақсадида қушни қабила эркаклари билан йилда бир маротаба жинсий муносабатда бўлганлар. Улардан пайдо бўлган ўғил болаларни оталарига қайтариб, қизларга ўзлари ҳарбий тарбия берганлар. Камон тортганда халақит бермаслиги учун қизларнинг унг кўкракларини куйдиришган (А. сўзи «кўкраксизлар» деган маънони беради). Амазонкалар, одатда, латофатли аёллар сифатида тасвирланган. Улар ҳақидаги афсоналар кўп халқлар орасида тарқалган бўлиб, матриархат даврини акс эттиради;

2) Амазонка — отлиқ чавандоз аёл;

3) аёллар от минганда киядиган кийим.

Prev Article

АМАЗОНИТ

Next Article

АМБРАЗУРА