АМЕНСАЛИЗМ

АМЕНСАЛИЗМ (юн. а — инкор қўшимчаси ва mens — маъно) — организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бир турга фойдали, аммо иккинчи турга зарарли шакли. Мас, кемирувчилар уясида яшайдиган кана, бурга ва б. ҳашаротлар кемирувчилар ўртасида юқумли касалликлар тарқатувчи манба бўлиши мумкин; йиртқич (мас, бўри) дан қолган овқатни териб еяётган қарғаларнинг қағ-қағи овчининг эътиборини жалб қилади. Организмларнинг бирга яшаши фойдали ёки зарарли эканлигини аниқламоқ учун муҳит шароитининг мураккаб комплекс ҳисобга олиш керак (қ. Компенсализм).

Prev Article

АМБУН

Next Article

АМЕРИКАНА