АМЕНХОТЕП III

АМЕНХОТЕП IIIМиср фиръавни (мил. ав. тахм. 1405—1367), 18-сулоладан. Унинг даврида қад. Миср ўз тараққиётининг юксак босқичига кўтарилган, Луқсорда Амон-Ра ибодатхонаси ва А. Шнинг улкан ҳайкаллари — «Мемнон устунлари» билан безалган ибодатхона қурилган. Аменхотеп III кейинги ибодатхонага дафн этилган.